Мбаппе бўйича рад этилмайдиган таклиф берилади

“Қироллик клуби”нинг трансфер бозоридаги асосий нишони Килиан Мбаппе бўлади. Франциялик ҳужумчи ёзда эркин агентга айланади. Бироқ, Флорентино Перес мавсум якунланишини кутмоқчи эмас, қишда харажат қилиб бўлса ҳам Мбаппени Мадридга олиб келишни режалаштиряпти.

Бунга ўзига яраша сабаб бор. Ёзда Мбаппенинг бозори чаққон бўлади. Унга харидорлар орасида “Реал”никидан яхши таклиф беришга қодир жамоалар бор. Шу боис, Перес бу масалани январда ҳал қилиб қўймоқчи.

Ёзда ПСЖ раҳбарлари мадридликларнинг 170 миллион евролик шартномасини қабул қилмаган эди. Маълумотларга қараганда,  “Реал” мутасаддилари парижликларга янги битим тайёрламоқда.

Мбаппе жорий мавсумда ПСЖ таркибида 16 марта майдонга тушиб, еттита гол ва 11 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!