Мбаппе дунёдаги энг кўп маош олувчи футболчига айланиши мумкин

ПСЖ раҳбарияти ҳали ҳам ҳужумчи Килиан Мбаппе билан амалдаги шартномани узайтиришдан умидини узмаяпти.

Diario ABC нашри тарқатган хабарга қараганда, Париж клуби 22 ёшли франциялик футболчига солиқлардан ташқари йилига нақд 50 миллион евро маош тўлашга тайёр. Агар Мбаппе ушбу таклифни қабул қилса, у дунёнинг энг кўп маош оладиган футболчисига айланади.

Сўнгги пайтларда Мбаппега “Ливерпуль” ва “Реал” клубларидан жиддий қизиқишлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Килиан ўтган мавсум ПСЖ сафида жами 47 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 42 та гол ҳамда 11 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар