Мбаппе келажаги борасида берилган саволга жавоб берди

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўзининг келажаги борасида журналистларнинг берган саволига жавоб қайтарди: 

"Менинг келажагим? Ҳали ҳеч нарсага қарор қилганим йўқ. Ҳозир ПСЖда ўйнайман. Бу ерда беш йилни ўтказганимни, ҳар дақиқадан завқланганимни ва шундай қилишда давом этишимни айтишим мумкин", - деди франциялик футболчи. 

22 ёшли футболчининг Париж клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йил ёзида якунланади. У ҳозирча ПСЖ билан шартномани узайтирмоқчи эмас ва "Реал"га ўтишни режалаштирмоқда.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар