Мбаппе ПСЖни огоҳлантирмасдан таътилга чиқиб кетди

Франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе ПСЖ билан амалдаги шартномасини узайтирмоқчи эмас.

22 ёшли футболчи клуб раҳбариятини огоҳлантирмасдан 15 кунлик таътилга чиқиб кетган. Мбаппенинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар имзоланган ва у яна бир йилдан сўнг эркин агентга айланади.

Бундан аввалроқ ПСЖ раҳбарияти Мбаппега йилига 50 млн евро маош таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо Мбаппе фаолиятини “Реал”да давом эттирмоқчи.

Килиан Мбаппе 2018 йилдан буён ПСЖ футболчиси ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар