Мбаппе: “Реал”га ўтмайман!

“Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Килиан Мбаппе “Реал”га қишки трансферлар вақтида ўтмаслигини маълум қилди.

- Мен ҳозир “Реал”га ўтмайман. ПСЖда ўйнаяпман ва бундан бахтиёрман. 100 фоиз ишонч билан мавсумни ПСЖда якунлашимни таъкидлайман. Париж клуби билан жорий мавсумдаги барча совринларни эгаллаш учун қўлдан келганини қиламан, - деди Килиан Мбаппе.

22 ёшли ҳужумчи ПСЖга 2017 йили “Монако”дан трансфер қилинган. Унинг шартномаси келаси ёзда якунланади.

Мбаппе парижликларнинг янги шартнома бўйича таклифини қабул қилмади. ПСЖ ўтган ёзда Мбаппени 140 миллион еврога “Реал”га сотмади.

Жорий мавсумда Килиан Франция чемпионатида 17 таучрашувда тўққизта гол урди ва саккизта голли пасни амалга оширди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар