Мбаппе трансфери бўйича расмий таклиф тушди

“Ливерпуль” раҳбарияти ПСЖга жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппе трансфери юзасидан дастлабки расмий таклифни юборди.

Ҳозирча, Юрген Клопп жамоаси франциялик тўпурар учун қанча таклиф қилаётгани ошкор этилмаяпти.

ПСЖ Мбаппени янги битимга кўндира олмаганидан кейин уни ёзги трансферлар вақтида сотиб юборишга мажбур бўлмоқда. Аввалига парижликлар футболчи учун 200 миллион евро талаб   қилаётган эди. Бироқ, клубларда молиявий инқироз давом этаётгани боис бу трансфер суммаси 120-150 миллион еврога баҳоланмоқда.

ПСЖ ҳали “Ливерпуль” таклифига муносабат билдирмади. Лекин Мбаппенинг ўзи Европа чемпионатидан кейин “Реал”га ўтишни истаётгани айтилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар