Мбаппе янги йилни янги жамоада бошлайди

ПСЖ юлдузи Килиан Мбаппе паижликлар сафини тезроқ тарк этишга шошиляпти.

AS нашрининг хабарига кўра, Килиан фаолиятини “Реал”да давом эттиришга қарор қилган. Ёзда “Қироллик клуби” бу футболчи  трансферини сўраб, ПСЖга 130-140 миллион евро миқдорида маблағ таклиф қилди. Бироқ, парижликлар ҳужумчини қўйиб юбормади.

Кейинги пайтда Килиан Мбаппе бразилиялик юлдуз Неймар билан чиқиша олмай қолгани айтилмоқда. Унга Мессининг келгани ҳам ёқмади. Бундан ташқари, ёш ҳужумчининг бошқа жамоадошлари билан муносабати кўнгилдагидек эмас.

Шу боис, Мбаппенинг ўзи ҳам тезроқ клубдан кетиш ҳаракатига тушиб қолган. У ПСЖ таклиф қилаётган шартномаларнинг барчасини рад этмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)