Мбаппега ўринбосар топилди

"Пари Сен-Жермен" клуби "Фиорентина" ҳужумчиси Душан Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Le10Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, француз гранди 21 ёшли сербиялик футболчини тез орада “Реал”га кетиши кутилаётган ҳужумчи Килиан Мбаппега муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда. Айтиш керакки, франциялик футболчининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади ва у эркин агентга айланади.

ПСЖ нашел замену Мбаппе в Италии

Влахович бу мавсум "Фиорентина" сафида жами 8 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг флоренцияликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!