Мбаппега яна икки суперклуб харидор

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе учун кураш тобора қизиб бормоқда. Бу футболчига асосий даъвогар сифатида “Реал” эътироф этилаётган эди.

Кейинчалик “Ливерпуль” ҳам ёзда Мбаппени ўз сафига чорлашга тайёргарлик кўраётгани маълум бўлди. Энди франциялик ҳужумчи учун курашга “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” ҳам қўшилди. Ҳар икки клуб қишки трансферлар ойнаси очилиши билан Мбаппега дастлабки шартномани тақдим қилмоқчи.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Англия клубларига Мбаппени олиш осон бўлмайди. Чунки ҳужумчининг ўзи “Реал”да тўп суришни орзу қилишини яширмаяпти. Бироқ, Мбаппе хизматига эҳтиёж сезаётган Англия клубларининг ҳар бири шахсий шартномаси борасида “Реал”дан яхшироқ вариантларни таклиф қилишга қодир. Бу ҳужумчининг танловига таъсир ўтказиши мумкин.

Бундан ташқари, ПСЖ ҳам октябрь ойида Килиан Мбаппега янги шартнома бўйича яна бир бор таклиф билдиришини маълум қилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!