Мбаппенинг маоши Неймарникига тенглашди, лекин...

ПСЖ раҳбарияти Килиан Мбаппени ушлаб қолиш учун унинг маошини жамоанинг асосий юлдузи Неймарники билан тенглаштирди.

Норасмий маълумотларга қараганда, бразилиялик ҳужумчи йилига 30 миллион евро маош олади. Агар Килиан парижликлар билан янги битим имзоласа, унга ҳам шу миқдорда маош тўланади.

Таъкидлаш жоизки, Мбаппени ПСЖ таклифи заррача ҳам қизиқтирмади. 22 ёшли ҳужумчи клуб раҳбариятини кетиши ҳақида огоҳлантирди. У ПСЖ таркибида ўз мақсадларига етиша олишига ишонмаяпти.

Ҳозирча, “Реал” ёзги трансферлар тугагунича Мбаппени ўз сафига қўшиб олишга уринмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!