МДҲ ўйинлари: 27 та медаль олган делегациямиз 2-ўринга кўтарилиб олди

Россиянинг Қозон шаҳри мезбонлик қилаётган МДҲ ўйинларининг бугунги куни делегациямизнинг бенефисига айланиб кетди. Ушбу кун дастурида баҳсларга киришган вакилларимиз 14 та олтин, 12 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эга чиқишди.

Медаллар бокс ва белбоғли кураш бўйича қўлга киритилди. Ҳар икки спортда ҳам ёш атлетларимиз мос равишда 7 тадан олтин медални делегациямиз ҳисобига ёзиб қўйишди. Бугун шоҳсупага кўтарилган вакилларимиз ҳақида маълумот:

Олтин:
Бокс:
-48 кг: Жавоҳир Қўйсинов
-50 кг: Саят Ильясов
-54 кг: Фарруҳ Тўлаганов
-63 кг: Бунёджон Амиров
-46 кг: Гулсевар Ғаниева
-63 кг: Ситора Баҳодирова
-70 кг: Ойша Тоирова
Белбоғли кураш:
-57 кг: Камронбек Ортиқов
-68 кг: Ойбек Султонов
-75 кг: Нусратбек Султонбоев
-82 кг: Муҳаммаджон Расулов
-90 кг: Ойбекжон Муҳаммадиев
-52 кг: Фарангиз Абдунабиева
-66 кг: Мафтунабону Маҳмудова

Кумуш:
Бокс:
-46 кг: Илҳомжон Эргашев
-57 кг: Қаҳрамонжон Фозилов
+80 кг: Равшанжон Солиев
-48 кг: Робияхон Бахтиёрова
-50 кг: Шахина Неъматова
-57 кг: Раъно Муратбаева
-60 кг: Мухлиса Тохирова
-66 кг: Санобар Бозорбоева
-80 кг: Олтиной Сотимбоева

Белбоғли кураш:
-48 кг: Моҳигул Ибрагимова
-58 кг: Бийбигаухар Полатбаева
-76 кг: Земфира Азатова

Бронза:
+76 кг: Мунисахон Носирова

Бундай улкан натижадан сўнг делегациямиз 14 та олтин, 14 та кумуш ва 8 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
07/09/2021 00:22
36 та медал қойил олға ватандошлар. Мдҳ да биз Рассиядан сўнг 2- бўлиб турибмизми? Жуда яҳши Омад тилаймиз.