МДҲ ўйинлари: Делегациямиз умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни сақлаб турибди

Ўзбекистон делегациясининг Қозон шаҳрида (Россия) ўтказилаётган МДҲ ўйинларидаги иштироки давом этади. Бугун навбатдаги кун баҳслари ўз якунига етди.

Аҳамиятлиси, унда барча медалларимиз самбо спорт турида қўлга киритилди. Терма жамоамиз вакиллари мазкур баҳсларда 1 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Бугун шоҳсупага кўтарилган ҳамюртларимиз билан танишинг:

Олтин:
-50 кг: Сабина Давлатова

Кумуш:
-64 кг: Шахриёр Маматқулов
-71 кг: Мусохон Зиядинов
-79 кг: Худоёр Ибройимов
+98кг: Руслан Растамов
-54 кг: Шохида Хонтўраева
-59 кг: Азада Аймуратова
+80кг: Севара Шамсиддинова

Бронза:
-98 кг: Мурод Эркинов
-65 кг: Шоҳиста Амирова
-72 кг: Бегойим Хайитова
-80 кг: Чарос Озодова

Шунинг билан жамоамиз ҳисобидаги медаллар 16 та олтин, 25 та кумуш ва 18 та бронзани ташкил этмоқда. Делегациямиз ҳамон умумжамоа ҳисобида мезбонлардан сўнг иккинчи поғонани сақлаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!