Мен фақат уч суперклубдан бирига ўтаман!

“Наполи”нинг етакчи ҳимоячиси Калиду Кулибали Европанинг бир неча клублари нишонида турибди.

Сенегаллик ҳимоячи ўзига қизиқаётган жамоалардан фақат учтаси билан ҳамкорлик қилиши мумкинлигини айтди.

- Мен фақат бир неча клуб учунгина “Наполи”ни тарк этишим мумкин. Албатта, бу жамоаларни ҳамма яхши билади. Мен “Манчестер Сити”, “Реал”да ўйнашни истайман. Энг мақбул вариант эса “Барселона” бўларди, - деди Калиду Кулибали.

Кулибалининг неаполликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ярмигача давом этади. Айни пайтда ҳимоячининг трансфери 48 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар