Мен кетаман, кутишга вақтим йўқ!

“Манчестер Юнайтед”нинг тажрибали плеймейкери Хуан Мата январда бошқа жамоага ўтишга қарор қилди.

Испаниялик тажрибали футболчи кейинги пайтда етарли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. У узоқ вақт имконият берилишини кутмоқчи эмас. Шу боис, клуб раҳбариятидан қишки трансферлар вақтида уни қўйиб юборишларини сўради.

33 ёшли Матанинг клуб билан шартномаси мавсум охирида якунланади. Бироқ, у тезроқ кетишни истаяпти.

“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари эса тажрибали футболчи учун яхшироқ компенсация тўланса, уни қўйиб юборишга тайёр.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)