Мен нега “Барса”ни эмас, “Реал”ни танладим?

“Реал” футболчиси Винисиус Жуниор нега “Қироллик клуби”ни танлаб, “Барселона”га бормаганини изоҳлади.

- “Барселона” ва “Реал”дан таклиф бўлди. Мен Мадрид клубини танладим. Улар менга таклиф қилган лойиҳа маъқул келди. Мен бу клубни Криштиану Роналду сингари футболчилари борлиги учун ёқтирардим.

Мен узоқ йиллар давомида “Реал”га фойда келтиришни истайман. Бу ерга ўрганиш ва ривожланиш учун келдим. Охиригача шундай бўлиб қолади,- деди Винисиус Жуниор.

Бразилиялик футболчи жорий мавсумда Испания чемпионатида 13 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини саккиз марта аниқ нишонга олди ва жамоадошларига иккита голли пас узатди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар