Мен юртимга қайтмайман!

Calciomercato нашри “Ювентус” ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи ёзда жамоадан кетишга кўнмагани ҳақида маълумот  тарқатди.

Хабарларга қараганда, 30 ёшли футболчига Англия премьер-лигасининг бир неча жамоасидан жиддий таклиф бўлган. Бироқ, унинг агенти барча чорловларга рад жавобини бериб, Рэмзи Туринда қолишини таъкидлаган.

Амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача давом этадиган уэльслик ярим ҳимоячи Массимилиано Аллегри “Ювентус”ни қабул қилиб олганидан кейин унинг қўл остида асосий таркибга кириш  учун курашишга қарор қилди.

Аарон туринликлар сафида 2019 йилдан бери тўп тепмоқда. У “Арсенал”да 11 йил ўйнаганидан кийин эркин агент сифатида “Ювентус”га қўшилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар