Менга бу ерда “нон қолмади”!

ПСЖ Европа чемпионатининг энг яхши футболчиси, деб эътироф этилган Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннаруммани трансфер қилганидан кейин парижликлар таркибидаги посбонлардан бири - Серхио Рико клубни атрк этди.

27 ёшли испаниялик дарвозабон асосий таркибда Кейлор Наваснинг ўринбосари эди ва якунланган мавсумда Франция чемпионатида ўнта учрашувда майдонга тушиб, шулардан тўрттасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Серхио Рико Кейлор Навас кетганидан кейин биринчи рақамли дарвозабонга айланишини кутаётганди. Бироқ, Доннарумманинг келиши вазиятни ўзгартириб юборди.

Энди Серхио Рико илгари Испания ёки Англия чемпионатига қайтмоқчи. У ўз вақтида “Севилья” ва “Фулхэм” дарвозасини муваффақиятли қўриқлаган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар