Мени “Барса”га қайтаринглар!

Бразилиялик ярим ҳимоячи Паулиньо бир неча йил олдин ўйнаган “Барселона”га қайтишни истамоқда.

Бу футболчи 2014 йили “Тоттенхэм”дан Хитой чемпионати вакили “Гуанчжоу”га ўтиб кетган эди. 2017 йилда эса уни “Барселона” 40 миллион еврога трансфер қилди. Паулиньо қисқа муддатда каталонияликлар билан Испания чемпионати ва мамлакат кубоги ғолиби бўлди ва яна Хитойга қайтиб кетди.

Жорий йилнинг 1 июль куни 32 ёшли футболчининг “Гуанчжоу” билан шартномаси якунланади. Паулиньо “Барселона”га қайтишга тайёрлигини билдирмоқда. Айниқса, “Барса” раҳбарияти кейинги пайтда эркин агентга айланган футболчиларни ўз сафига қўшиб олаётган Паулиньога умид беряпти.

Аввалроқ, “Барса” Серхио Агуэро, Эрик Гарсия ва Мемфис Депайни бепул қўлга киритган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар