Месси, Мбаппе ва Неймар ПСЖни барбод қилади

Англия футболининг ёрқин юлдузларидан бири Майкл Оуэн “Пари Сен-Жермен” Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Неймарни ўйнатиб, ўзи орзу қилган соврин – Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга кирита олмайди.

- ПСЖ даражасидаги жамоалар ҳимояланиш вақтида барча ҳужумчиларнинг олдинда қолишига йўл қўймаслиги керак. Месси, Мбаппе ва Неймар қанчалар буюк ва истеъдодли бўлмасин, уларда ортга - ҳимояга қайтиш истаги йўқ. Улар майдонда пиёда юриб, енгил югуряпти. Сорвинларга эга чиқиш учун анчагина тер тўкиш керак. Шу боис, ПСЖ Чемпионлар лигасини юта олмайди, - деди Майкл Оуэн.

Маурисио Почеттино шогирдлари Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг бешинчи турида “Манчестер Сити”га имкониятни бой берди.

Клуб хўжайинлари Париж клубидан ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритишни талаб қилмоқда ва бунинг учун маблағни аямаяпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×