Месси “Барса”ни барбод қиларди...

“Барселона” президенти Жоан Лапорта клуб нега Лионель Мессини олиб қололмаганини очиқлади.

- Молиявий чекловлар туфайли Леони олиб қололмадик. Унинг маошини қоплаш учун клубда пул йўқ. Мессига пул тиксак, “Барселона” барбод бўларди. Клубнинг манфаати ҳар қандай ўйинчидан устун, ҳатто у Месси бўлса ҳам.

CVC компанияси билан келишиш варианти бор эди. Бироқ, бу ўйланмаган қадам бўларди, - деди Жоан Лапорта.

Жоан Лапорта “Барселона” президентлигига сайлов олдидан каталонияликлар мутахассисларни Лионель Мессини клубда қолдиришга ишонтирган эди. Амалда томонлар ҳарчанд уринмасин Ла Лига регламентидаги чекловлардан чиқиш йўлини топа олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!