Месси “Барса”нинг муаммоларини ёпиб келар эди

“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман жамоага узоқ йиллар етакчилик қилган Лионель Мессининг кетгани салбий таъсир қилаётганини тан олди.

- Лионель Месси ҳаммани ўз ортидан эргаштирарди. Клубнинг барча муаммоларини айнан у ўзининг сифатли ўйини ва самарали ҳаракатлари билан ёпиб келган. У зўр эди ва ғалаба қозонарди. Албатта, доим Леонинг атрофида яхши футболчилар бўлган, лекин у ҳал қилувчи ролни ўйнарди. Унинг фонида бошқалар ундан ортда экани кўриниб қолади.

Бу танқид эмас, кузатишлар натижаси. “Барселона”га келгунимга қадар ҳам Мессининг яхши ўйинчи эканини билардим, лекин ҳар куни уни кузатиш ўзгача роҳат бағишлайди. У доимо самара келтирарди ва ҳеч қандай ортиқча ҳаракатлари йўқ эди, - деди Рональд Куман.

“Барселона” Мессисиз анча заифлашиб қолгани кўриниб турган бўлса, аргентиналик юлдуз ҳам ПСЖда ўзидан кутилган ўйинни намойиш қила олмаяпти.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар