Месси Батистутани ортда қолдирди

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Америка кубоги гуруҳ босқичининг биринчи турида Чилига қарши ўйинда рекорд қайд этишга муваффақ бўлди. Жанг 1: 1 ҳисобида дуранг билан тугади.

Stats Perform мухбири Сачи Писанининг хабарига кўра, Месси Аргентина терма жамоаси сафида расмий ўйинларда киритган голлари сонини 39 тага етказиб олди. 33 ёшли Лео бу борада афсонавий Габриэль Батистутани ортда қолдирди. Унинг ҳисобида 38 та гол мавжуд эди.

Месси фаолияти давомида Аргентина терма жамоаси сафида жами 145 та ўйин ўтказиб, 73 та гол урган.

Аргентина ҳамда Чили терма жамоалари ўртасидаги ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. Месси бошчилигидаги жамоа мусобақадаги кейинги баҳсни 19 июнь куни Уругвайга қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!