Месси бугун

Бугун тунда Европа Чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган бир неча учрашув бўлиб ўтади. Марказий баҳсда "Манчестер Сити" ПСЖ меҳмони бўлади.

Ушбу қарама-қаршилик учун парижликлар қайдномаси эълон қилинди. Ундан 23 нафар футболчи ўрин эгаллади. Жароҳат туфайли жамоанинг ички биринчиликдаги сўнгги ўйинини ўтказиб юборган Лионель Месси ҳамда Верратти рўйхатга қайтди. Бироқ Серхио Рамос ҳали майдонга тушишга тайёр эмас.

Қуйида тўлиқ қайднома билан танишишингиз мумкин: Навас, Доннарумма, Летелье, Хакими, Кимпембе, Маркиньос, Дагба, Курзава, Диалло, Керер, Мендеш, Верратти, Паредес, Данилу, Вейналдум, Эррера, Дракслер, Гуйе, Эбимбе, Мбаппе, Икарди, Неймар, Месси.

Маълумот учун, чемпионлик учун икки асосий даъвогар беллашуви 28-дан 29 сентябрга ўтар кечаси, соат 00:00да старт олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)