Месси Чемпионлар лигасида кимлар фаворит эканини айтди

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси Marca нашрига берган интервьюсида Чемпионлар лигасининг жорий мавсумида қайси жамоалар фаворит экани ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Ҳамма бизни асосий фаворит, деб айтмоқда. Ғолиблик учун асосий даъвогарлардан бири эканлигимизни инкор этмайман, лекин чинакам кучли жамоа бўлиш учун биз ҳали ўсишимиз керак. Бизда устунлик ва кучли ўйинчилар бор, лекин биз бу борада ягона эмасмиз. Чемпионлар лигаси қийин мусобақа, шунинг учун у жуда чиройли ва ўзгача. Биз фаворитмиз, лекин бу борада ёлғиз эмасмиз. "Ливерпуль", "Сити", "Бавария", "Реал", "Атлетико" бор ва уларнинг ҳаммаси ғолиблик учун курашади", - деди аргентиналик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ 24 ноябрь куни Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 5-турида сафарда “Манчестер Сити”га қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!