Месси эркин агентга айланди. “Барса” нега янги шартнома тузолмади?

30 июнь куни  Лионель Мессининг “Барселона” билан шартномаси расман якунланди ва аргентиналик футболчи эркин агентга айланди.

Томонлар узоқ муддат давомида янги битим бўйича музокара олиб борди. Бироқ, турли сабабларга кўра, ҳали янги ҳамкорлик расмийлаштирилгани йўқ.

Клуб президенти Жоан Лапорта Месси билан боғлиқ вазиятга қуйидагича изоҳ берди.

- Биз Мессининг қолишини истаймиз, унинг ўзи ҳам “Барса”да тўп тепмоқчи. Лекин айни пайтда молиявий фэйр-плей  борасида муаммомиз бор. Ҳозир ҳар икки томон учун мақбул вариант қидиряпмиз, - деди Лапорта.

Маълумки, молиявий фэйр-плей қоидасига кўра, клубнинг футболчилар маоши учун ажратган маблағи даромаднинг 70 фоизидан ошмаслиги керак. Агар “Барселона” Месси билан янги битим имзоласа, клубнинг бу кўрсаткичи 110 фоизга етади ва молиявий фэйр-плей бузилгани боис  клубга санкция қўлланилади.

Аввалроқ, агар Лео янги шартнома имзоласа, каталонияликлар маошлар фондини  200 миллион еврога қисқартириш учун барча футболчиларнинг маошини кесиши мумкинлиги айтилганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар