Месси ҳам, Роналду ҳам мендан зўр эмас, энг яхши футболчи менман!

“Милан” ҳужумчиси Златан Иброҳимович узоқ йиллик фаолияти давомида бирор марта “Олтин тўп”ни олмаганига ўзига хос изоҳ берди.

- Мен “Олтин тўп”га муҳтожманми? Йўқ, аслида бу соврин менга муҳтож. Агар ўйин сифатини инобатга олсак,  Лионель Месси ҳам, Криштиану Роналду ҳам мендан зўр эмас. Агар совринлар томонидан қарасак, мен Европа Чемпионлар лигасини юта олмаганман. Буни тан оламан.

Лекин мен “Олтин тўп”ни нега совринлар асосида беришга қарор қилишганини тушунмайман. Бу менга қизиқ эмас. Бутун жамоа тер тўкиб, бир ўйинчи ютиши ғалати. Жамоа ёмон бўлса, футболчининг бир ўзи зўр бўлмайди.

Умуман олганда, мен  дунёдаги энг зўр футболчиман, - деди Златан Иброҳимович.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!