Месси ҳам оддий одам!

“Пари Сен-Жермен” бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоанинг янги аъзоси Лионель Месси  парижликларга мослашиши кераклигини таъкидлади.

- Биз дунёнинг энг зўр футболчиси ҳақида гапиряпмиз. Лекин Лео ҳам бошқалар каби оддий одам эканини унутмаслик керак. Янги жамоага мослашиш унга вақт керак.

Мессининг оиласи янги жамият ва маданиятга мослашмоқда. У ўзини уйдагидек ҳис қилиши учун имкон беринг. Ҳозир унинг ҳаётида ҳамма нарса янгича.

ПСЖга келганига кўп бўлгани йўқ. Вақт ўтиши билан ишлашиб кетамиз. Ҳозир у жамоадаги шериклари билан яқинроқ танишишга ҳаракат қиляпти. Месси биз билан кўплаб ютуқларни қўлга киритишни мақсад қилган,  - деди Маурисио Почеттино.

Лионель Месси ПСЖ таркибида бир неча учрашувда қатнашгани қарамай, бирор самарали ҳаракатни амалга ошира олгани йўқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)