Месси

Европа Чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган марказий ўйинда "Манчестер Сити" ўз майдонида ПСЖни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Меҳмонлар юлдузи Лионель Месси бутун учрашув мобайнида Эдерсон дарвозаси томон атиги бир бор зарба йўллашга муваффақ бўлди. У ҳам ҳимоячилар томонидан блокланди. Шунингдек, бир марта муваффақиятли дриблинг ишлатди.

Шунга қарамай, унинг узатмалар борасидаги кўрсаткичи ёмон бўлмади, 89%. Яъни, 44 пасдан 39 таси манзилга аниқ етиб борди. 

Маълумот учун, сўнгги тур олдидан 8 очко жамғарган парижликлар плей-офф йўлланмасини нақд қилиб улгурди. 1-поғонани банд этган "шаҳарликлар" 12 очко тўплаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар