Месси Мбаппе ҳақида ўз фикрини айтди

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси жамоадоши Килиан Мбаппе ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Килианнинг миясида нима борлигини ва келаси мавсумда қаерда ўйнашини билмайман. Шу йил Парижда қолганидан хурсандман, холос. У биз учун жуда муҳим футболчи ва мақсадларимиз учун курашмоқда. У жамоага юз фоиз фидойи. У мавсум тугагач, нима қилишни ҳал қилади”, - деди аргентиналик футболчи.

Сўнгги пайтларда Мбаппенинг “Реал”га ўтиши ҳақида жуда кўп гапирилмоқда. Унинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Шу сабабли у янги жамоасига эркин агент сифатида кўчиб ўтиши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар