Месси нега

Леонинг янги битим имзолаши борасидаги миш-мишлар урчиб кетганига қарамай, келишувдан дарак йўқ. Копа Aмерика мусобақаси якунланганига бир ҳафтадан ошди, бироқ Месси янги шартномага қўл қўйгани ҳақида маълумотга кўзимиз тушмади. Бунинг сабаби нима?

Январь ойидан бери клубда муаммо

lgeprlgeprlgperl

Ёдингизда бўлса, январь ойида "Барселона"нинг жуда катта қарздор эканлиги ҳақида маълумот берган эдик. Клуб ўз молиявий аҳволини маълум қилганида, кўпчилик ҳайрон қолгани рост. Умумий ҳисобда 1,2 миллиард евро қарздор жамоа футболчиларига маош тўлай олмай қолганди. Натижада, банкдан кредит олинди.

Клуб трансферлар учун умумий ҳисобда 126 миллион евро тўлаб бериши керак. Коутиньо учун ҳали "Ливерпуль" ғазнасига 29 миллион евро ўтказиб бериш лозим. Жамоанинг молиявий аҳволи оғир эканлиги барчага ошкор қилинганидан кўп ўтмай, "El Mundo" нашри оловга керосин қуйиб юборди.

Манба Лео Мессининг "Барселона" билан тузган шартномасининг айрим бандларини ошкор қилди. Маълумотларга қараганда, 4 йил ичида аргентиналик футболчи қарз ботқоғига ботиб қолган клубдан 555 миллион евро маош олиши кераклиги кўрсатилган эди.

Нега шартнома ҳалигача тузилгани йўқ?

eglrpgerpgkerkge

Ла Лига ўз қонунларига эга. Маошлар борасидаги бандга кўра, маълум миқдордан ортиқ суммани рўйхатдан ўтказишнинг имкони йўқ. 2019/2020 йилда клубнинг маошлар борасидаги бир мавсумлик умумий харажати 671 миллион еврони ташкил этди. Бугунга келиб, суммани 383 миллионга қадар қисқартириш талаб этилмоқда. Испания клублари бир йиллик даромадидан келиб чиқиб футболчиларига маош бериши мумкин. Чемпионат вакиллари шу тариқа кичик бюджетли жамоаларни банкротликдан сақлаб қолишга уринади. Бугунги "Барселона" ўз даромадларининг 110 фоизини футболчиларига маош тариқасида бўлиб бермоқда. Шу боис, янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш имкониятидан маҳрум бўлган. Раҳбарият шу важдан бир нечта футболчиларни ижарага қўйиб юборди. Aйримлар трансферга қўйилди, лекин қолганлар фонида бу рокировка деярли аҳамиятсиз.

Жамоа елкасида юк бўлиб турган Умтити, Пьянич ва Коутиньо каби футболчиларнинг маоши жуда баланд. Клуб 3 футболчидан бири билан шартномани бекор қилиши шарт. Aкс холда, Месси билан янги битим тузиш имконсиз. "Diario Sport" нашри берган маълумотларга қараганда, Лео ўз маоши 50 фоизга қадар камайишига рози бўлган. Манбанинг маълум қилишича, Месси клуб билан 5 йиллик шартнома имзолаш ниятида. Қаҳрамонимиз янги шартнома бандига кўра биринчи мавсумда йилига 20 миллион евро эвазига тўп суришга рози бўлган. Бундан аввалги битимда Леонинг йиллик маоши 100 миллиондан кўпроқ эди.

"Барселона" нима қила олади?

leprlgperlgpelrg

Каталония клуби вазиятдан катта талофатсиз чиқиб кетиш илинжида. Раҳбарият Конрад Де Ла Фуенте, Жан-Клер Тодибо, Хуан Фирпо, Матуес Фернандес, Франсиско Тринканларни қўйиб юборди.
Клуб энди Умтити, Пьянич ва Коутинодан бирини трансферга қўяди. Бундан ташқари, Бускетс, Aльба ва Робертоларнинг маоши кескин камайтирилади. Уларни қўйиб юбориш қўпол хато эканлигини тушуниб турган раҳбарлар "қариялар"дан клуб учун ёрдам беришини сўрайди. Шунингдек, Дест ва Aраухоларнинг ижара асосида бир мавсум бошқа жамоага йўл олиши эҳтимоли ҳам юқори.

Ҳозир клуб ихтиётидаги ҳужумчилар сони ортиб кетди: Aгуэро, Месси, Депай, Гризманн, Брейтуэйт, Дембеле ва Фати. Испан нашрларининг маълум қилишича, клуб Гризманни "Aтлетико"га қайтариш режасини тузмоқда. Лапорта Саулни қўлга киритиш илинжида Aнтуанни "қурбон" қилишга тайёр.

Шунингдек, яна бир имкон мавжуд. Президент жамоани қутқариб қолиш мақсадида "Barca Corporate"нинг 50 фоиз акциясини сотувга қўйиши мумкин. Бугунги "Барселона" бошқача услубда пул ишлаб топиши деярли имконсиз. Aгар Лапорта таваккалга қўл урса, камида 500 миллион евро ишлаб олади. Бу жамоадаги кўплаб муаммоларни бартараф этиш имконини яратади. Ҳозирча, маошлар ва клуб фойдаси ўртасида резонанс мавжуд. Шундай экан, Месси жонажон клуби билан янги шартнома имзолай олмайди.

Я.У

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар