Месси "Олтин тўп" учун кимга овоз беради?

ПСЖ клуби ва Аргентина терма жамоаси аъзоси Лионель Месси бу йилги "Олтин тўп" соврини учун қайси футболчига овоз беришини айтди.

“Албатта, жамоамда овозимни берадиган футболчилар бор. Булар Неймар ва Килиан Мбаппе. Бошқа томондан эса юқори индивидуал қобилиятларга эга бўлган бошқа футболчилар ҳам бор, улар ажойиб мавсумни ўтказишди. Масалан, Роберт Левандовски ва Карим Бензема.

Бу осон эмас, чунки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш учун индивидуал даражада кўп нарсага эришиш керак. Шу билан бирга, унинг ўзига хос оғирлиги бор, масалан, Чемпионлар лигаси, Америка кубоги ёки Европа чемпионлигини ютиш. Энг муҳим жамоавий совринларни қўлга киритиш муҳим омил”, - деди Месси.

“Олтин тўп”ни тантанали топшириш маросими 5 декабрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!