Месси ПСЖда 3 йил ичида қанча даромад олади?

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг клуб билан тузилган шартнома бўйича қанча даромад олиши маълум бўлди.

Хабарингиз бор, август ойида томонлар шартномани бир мавсумга узайтириш банди билан икки йиллик битимга имзо чекканди.

"L’Équipe" хабарига кўра, аргентиналикнинг соф маоши солиқларни ҳисобга олмаганда йилига 30 миллион еврони ташкил қилади.

Шунингдек, 34 ёшли футболчи Парижда 2022 ва 2023 йилларда ҳам фаолиятини давом эттирадиган бўлса, йилига 10 миллион бонусга эга бўлади.

Шундай қилиб, Мессининг ПСЖ даги уч йиллик умумий даромади 110 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар