Месси салкам 50 миллион еврога Париждан уй сотиб олишга қарор қилди (ФОТО)

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси Парижда ўзи учун уй-жой олишга қарор қилди.

Daily Star нашрининг ёзишича, 34 ёшли аргентиналик футболчи шаҳар четидаги 48 миллион евролик ҳашаматли уйни танлаган.

Қайд этилишича,  ушбу виллада алоҳида кинотеатр, сузиш ҳавзаси ва спорт зали бор.

Эслатиб ўтамиз, Месси ПСЖга шу йилнинг ёзида “Барселона”дан эркин агент сифатида кўчиб ўтди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)