Месси ва Неймар ПСЖнинг навбатдаги ўйинида иштирок эта олмайди

ФИФА кунлари доирасида ўз терма жамоаси билан ЖЧ саралашида иштирок этган ПСЖ футболчилари клубда баъзи муаммоларга дуч келиши мумкин.

"RMC Sport" нашри берган хабарга кўра, Париж клубининг бир неча аъзоси Франция чемпионати доирасидаги "Клермон"га қарши беллашувни ўтказиб юборади. Бу ҳолат Жанубий Америкадан ташриф буюрган футболчилар билан кузатилади.

Аргентиналик Лионель Месси, Анхель Ди Мария ва Леандро Паредес шунингдек, бразилиялик Неймар парижликларга ёрдам бера олмайди. Бунга Аргентина ва Бразилия терма жамоалари ўртасидаги ўйин сабаб бўлган. Маълумот учун мазкур баҳс коронавирус эҳтимоли туфайли охирига етмай қолганди.

"Diario Sport"нинг маълум қилишича, ПСЖ ва Месси ўртасидаги шартномада клуб ва терма жамоа ўртасида танлов бўлса, Лео Аргентинани танлаши кўрсатилган. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар