Месси яна бир учрашувни ўтказиб юборади, Рамос эса...

ПСЖ юлдузи Лионель Месси жароҳат олганлиги ҳақида хабар берган эдик.

34 ёшли ҳужумчи Франция Чемпионати 13-туридан ўрин олган "Бордо"га қарши учрашувни ўтказиб юборади. Сабаби, у тизза ва сон соҳасидаги оғриқлардан тўлиқ қутилмаган ва жароҳатини даволашда давом этмоқда.

Бироқ яхши янгилик ҳам йўқ эмас. Мавсум аввалида Париж клуби сафини тўлдириб, ҳали майдонга туша олмаган Серхио Рамос умумий гуруҳ машғулотларига қўшилиши кутилмоқда. Марко Верратти, Леандро Паредес ҳамда Преснель Кимпембе жароҳатни тиклашда давом этмоқда.

Маълумот учун, "Бордо" - ПСЖ учрашуви 7 ноябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Месси Мадридга боради!

Месси Жаҳон чемпионатидан сўнг фаолиятини якунлайдими?

Месси: "Олтин тўп"ни еттинчи бор менга бериш жиннилик!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар