Мессига янги вазифа

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси тиззасидаги жароҳати туфайли парижликларга ёрдам бера олмаяпти.

Бироқ, Аргентина терма жамоаси раҳбарияти футболчи даволанаётганига қарамай, уни 2022 йили Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларида қатнашиш учун чақиртирди.

Маълумки, аргентиналик 13 ноябрь куни Уругвай терма жамоаси меҳмони бўлади. Тўрт кундан кейин эса улар Бразилия билан тўқнаш келади.

Саралаш турнирининг 11-туридан сўнг Аргентина 25 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Abdusharif
05/11/2021 10:00
Argentina terma jamoasi Messiga shu zaylda suyanaversa, oxir oqibat yiqiladi deb o'ylayman. Messining ham yoshi o'tib bormoqda.

Минбар

Барча блоглар