Мессини Худо бир асради!

ПСЖнинг янги юлдузи Лионель Месси терма жамоа ўйинида оғир жароҳат олишига бир баҳя қолди. 

2022 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш турнири доирасидаги учрашувда Венесуэла терма жамоаси ҳимоячиси Луис Мартинес рақибнинг асосий юлдузи Лео билан тўқнашувда қўпол ўйнади. Мезбонлар вакили Мартинес оёғини баланд кўтариб, Мессига зарба берди. Бу вазиятда Месси омадли тасодиф туфайли оғир жароҳатдан қутилиб қолгани айтилмоқда.

Мартинес қўполлиги туфайли дарҳол майдондан ҳайдалди. Месси эса тўлиқ ўйнади.

Учрашув аргентиналиклар 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Энди Лионель Месси ўз жамоадошларини 5 сентябрь куни Бразилия терма жамоасига қарши майдонга бошлаб тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!