Мессини ёмон кўрадиганлар ўқисин!

“XXI асрнинг энг зўр футболчиси ким?” деган саволга жаҳон футболи мухлислари асосан икки хил жавоб қайтаради. Баъзилар бу номга шубҳасиз Лионель Месси лойиқ эканини таъкидласа, қолганлар Криштиану Роналдуни ундан устун қўяди.

Аслида ҳар иккиси ҳам ҳурматга, эътироф ва олқишга муносиб. Бир-бири билан мисли кўрилмаган рақобат орқали футбол оламидаги кўплаб оламшумул рекордларни ўрнатиб бўлган. Улар орасида энди бошқа такрорланмайдиган натижалар ҳам талайгина.

Sports.uz сайти футбол ишқибозлари эътиборига аргентиналик футбол юлдузи Лионель Мессининг бошқалар такрорлай олмайдиган саккиз рекорди ҳақидаги мақолани ҳавола этади.

15p_messi_2k_d_850

 

Ла Лигадаги узлуксиз серия

“Барселона” тарихида энг кўп гол урган футболчи Испания чемпионатининг юқори дивизиони – Ла Лигада узлуксиз 17 йилдан бери гол уриб келмоқда. Аслида 2020 йили чемпионатнинг 20-турида “Гранада” дарвозасини ишғол қилган Месси узлуксиз 16 мавсум гол уриб, рекорд натижа қайд этган эди. Жорий йилда эса, бу кўрчаткични бир йилга узайтириб қўйди.

Агар “Барселона” Мессини олиб қолишни уддаласа, бу рекорд яна Месси томонидан янгиланиш эҳтимоли катта.

Ла Лигада 35 та хет-трик

2019 йилги мавсумда Лео “Мальорка” дарвозасини уч бор ишғол қилди. Бу аргентиналик юлдузнинг Ла Лигадаги 35-хет-трики сифатида қайд этилди. Айнан ўша учрашувда Месси азалий рақобатчиси Криштиану Роналдудан учтадан гол уриш бўйича ўзиб кетган эди. Бошқа ҳеч бир футболчи ҳали бери бу натижани такрорлай олмайди.

000_8UR638_d_850

Европа Чемпионлар лигасида 34 та клубга гол урган биринчи футболчи

2019 йилнинг ноябрида Лионель Месси Европа Чемпионлар лигаси доирасида ажойиб рекорд ўрнатди. Шу куни у Дортмунднинг “Боруссия”си дарвозасини ишғол қилди ва бу клуб Мессидан азият чеккан “кўҳна қитъа”нинг 34-жамоаси сифатида қайд этилди. Европанинг энг нуфузли мусобақасида ҳеч бир футболчи бу қадар кўп жамоа дарвозасига гол урмаган.

Аввалги рекорд эса “Реал” юлдузлари Криштиану Роналду ва Раулга тегишли бўлиб, улар 33 тадан жамоа дарвозасига йўл топган эди.

12 мавсум 40 тадан кам гол урмаган

“Барселона” учун муваффақиятсиз бўлган мавсумларда ҳам Лионель Месси шахсий кўрсаткичларини ошириб бормоқда. Месси 2009-2019 йиллар давомида, 12 мавсум  40 тадан кам гол урмаган серияни намойиш этди.

Бу серия 2020 йилда узилди. Пандемия туфайли тақвим ўзгариб кетган мавсумда аргентиналик ҳужумчи 26 та гол билан кифояланди.

755935874839556

“Эл класико”лар тўпурари

“Барселона” ва “Реал” тўқнашуви нафақат Испанияда, балки бутун дунёда мухлислар эътиборида турадиган учрашув ҳисобланади. Ҳатто бошқа рақобатчиларни ҳам ўзига қаратадиган бу тўқнашувда Лионель Мессичалик кўп гол урган ўйинчи йўқ. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, Месси ашаддий рақибга қарши ўйинларда 26 та гол уриб, 14 та голли пас оширган экан.

Аргентина терма жамоасининг энг зўр тўпурари

Америка кубогида иштирок этаётган Лионель Месси 145-учрашувида 76-голини киритди. Аслида ўз мамлакати бош жамоаси тўпурари номига 2016 йилда сазовор бўлган. Ўшанда АҚШ дарвозасини ишғол қилган Лео голлари сонини 55 тага етказиб, Габриэль Батистута рекордини йўққа чиқарган эди.

Ҳозирча, Мессининг бирорта ҳамюрти ундан кўп гол ура олмайди.

cb48695ee36873a61180b296d356b92b-quality_70Xresize_1Xallow_enlarge_0Xw_835Xh_0

Бир йилда энг кўп гол урган ҳужумчи

2012 йил Лионель Месси фаолиятининг чўққиси деб эътироф этилган. Ўша йили қаҳрамонимиз футбол тарихида мисли кўрилмаган рекорд ўрнатди. У бир йил ичида рақиблари дарвозасига 91 та гол киритди. Аввалги рекорд Месси туғилмасидан анча олдин – 1972 йилда Герд Мюллер томонидан қайд этилган ва у 86 та тўп киритганди.

Мессининг бу натижаси Гиннеснинг рекордлар китобига киритилгани ҳам унинг аҳамиятини билдириб турибди.

Олтита “Олтин тўп”

Мавсум якунларига кўра, дунёнинг энг яхши футболчиси “Олтин тўп” соврини билан мукофотланади. Бу футболчилар учун энг нуфузли шахсий соврин ҳисобланади. 2019 йилда Месси бу совринни олтинчи маротаба қўлга киритди. Ҳозирча, унга рақобат қилиши мумкин бўлган ягона футболчи Криштиану Роналду ҳисобланади. Португалиялик юлдуз бешта “Олтин тўп” тўплаган.

Бироқ,  кейинги пайтда Роналду бу совринга даъвогарлик қила олмаяпти. Лионель Месси эса Америка кубоги финалида жамоасига Бразилия устидан ғалаба тақдим этолса, еттинчи бор “Олтин тўп”ни қўлга киритиши кутилмоқда.

165fa4184323b7e933cf5343b4917e0d5de57fd1157a1315375690

Демак, Лионель Мессининг фаолиятини кузатишда давом этамиз...

“Барса”га Месси керакмасми? Каталонияликлар 100 млн фунтдан қиммат турадиган суперҳужумчи оляпти!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
10/07/2021 23:07
КРИШТИАНУ РОНАЛДУ БАРИБИР ЭНГ ЗЎРИ. ЧУНКИ У СИНАЛГАН ФУТБОЛЧИ. МЕССИГА ЎҲШАБ ФАҚАТГИНА 1 ЖАМОАГА ЁПИШИБ ОЛМАГАН CR-7 МЕССИ ЗЎР БЎЛСА БОШҚА ЖОЙЛАРГА ЎТИБ ҲАМ ЎЗИНИ КЎРСАТСИНЧИ.КЎРАЙЛИК ПСЖ МИ СИТИ ДАМИ ҚАНДАЙ ЎЙНАРКАН.

Минбар

Барча блоглар