Мессининг фарзандлари ПСЖ академиясига қабул қилинди

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг ўғиллари - Тьяго Месси ва Матео Месси Париж клубининг академиясига қабул қилинди. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, Матео ПСЖнинг 7 ёшгача бўлган болалар жамоасида, Тьяго эса U10 ёки U9 жамоасида ўйнайди.

Мессининг учинчи ўғли Чиро эндигина 3 ёшда ва шу сабабли у ҳали футбол билан шуғуллана олмайди.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Месси ПСЖ сафига шу ёз "Барселона"дан эркин агент сифатида кўчиб ўтди ва клуб билан 2023 йилга қадар шартнома имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!