Мессининг ҳурматидан бундай қилолмадим!

Ёзда эркин агент сифатида “Барселона” таркибига қўшилган Серхио Агуэро унга дўсти Лионель Мессининг 10-рақамини таклиф қилишганини маълум қилди.

Улар менга бу рақамни олишни таклиф қилишди, бироқ мен Мессига бўлган ҳурматим туфайли уни рад этдим, - деди аргентиналик ҳужумчи.

“Манчестер Сити”да 10-рақамда ўйнаган Агуэро янги жамоасида 19-рақам остида тўп тепади.

“Барселона” раҳбарияти 10-рақамни яқин келажакда жамоа етакчиси бўлиши кутилаётган клуб тарбияланувчиси Ансу Фатига тақдим этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!