Мессининг Ла Лигадаги ишини энди

Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси "Барселона"ни тарк этганидан сўнг, "Реал"нинг бразилиялик вингери Винисиус Жуниор 90 дақиқа давомида муваффақиятли дриблинглар амалга ошириш сони бўйича Ла Лигада энг яхши футболчи бўлди.

StatsBomb нуфузли статистик порталининг маълумотларига кўра, Винисиус 90 дақиқа давомида ўртача 3,54 марта муваффақиятли дриблингни амалга оширмоқда. Бу эса жорий мавсумда 600 дақиқадан кўпроқ ўйнаган ҳар қандай бошқа футболчилардан 1 марта кўп деганидир.

Винисиус Жуниор бу мавсум 9 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар