Мессининг ўзига ишончи юқори

Франциянинг машҳур нашри France Football янги сони учун Лионель Мессини асосий қаҳрамон сифатида танлади. Журнал муқовасида аргентиналик юлдузнинг бир оғиз гапи келтирилган.

Муқовадаги “Мен хато қилганим йўқ!”, - деган цитата айнан ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессига тегишли.

Мутахассислар бу сўзлар Мессининг “Барселона”да кетиб, ПСЖга қўшилганига тегишли эканини таъкидламоқда.

34 ёшли футболчи август ойида парижликлар таркибига эркин агент сифатида келди. Месси янги жамоасида бешта учрашув ўтказиб, битта гол урди холос.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)