Мессининг ПСЖдаги маоши ошкор бўлди

Франциянинг машҳур L'Equipe нашри Лионель Мессининг ПСЖда олаётган маоши миқдори ҳақида хабар тарқатди.

Маълумотларга қараганда, аргентиналик юлдуз Париж клубидаги биринчи йилда 30 миллион евро маош олади. Агар Лео ПСЖдан кетиб қолмаса, унинг кейинги икки йилллик маошига 10 миллион евродан қўшилади. Шартномага кўра, Месси бу маблағни содиқлиги учун бонус сифатида қабул қилади.

Лионель Месси “Барселона”ни тарк этганидан кейин 10 август куни ПСЖ билан икки йиллик шартнома тузди. Томонлар розилиги билан бу ҳамкорлик яна бир мавсум узайтирилиши мумкин.

Ҳозирча Месси янги жамоасида иккита ўйинда қатнашиб, ўзини кўрсата олгани йўқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар