Бекободнинг “Металлург” клуби режалаштирилганидек, кеча ўз майдонида Тожикистоннинг амалдаги чемпиони – “Истиқлол” жамоасига қарши назорат учрашувида иштирок этди.

тожик6

Мазкур тўқнашувда ўйин тақдирини биргина гол ҳал қилди. Иккинчи бўлимнинг 55-дақиқаси ўтиб бораётган маҳалда Шервони Мабатшоев томонидан киритилган гол якунда “Истиқлол” жамоасига “Металлург” устидан ғалабани таъминлади.

Режага кўра, “Истиқлол” жамоаси навбатдаги ўйинини 21 июль куни Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказса, 24 июлда Тошкентнинг “Локомотив” клуби билан ҳам назорат учрашувида майдонга тушиши кўзда тутилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Насаф лучше
19/07/2021 07:54
Sharmanda qilayabdi bu xaromi Toshkent viloyati kulublari

Минбар

Барча блоглар