Бекободнинг “Металлург” жамоаси қишки трансфер пайтида ўз таркибига янги ўйинчиларни қўшиб олишда давом этмоқда.

Бугун бекабодликлар “Металлург”га ўтган мавсумни бошқа клубдарда ижара асосида ўтказган яна икки нафар ўйинчиси қайтганлигини маълум қилди. 2021 йилги мавсумнинг биринчи даврасини “Металлург”да бошлаган Ихтиёр Тошпўлатов иккинчи даврада Яйпаннинг “Турон”га ижарага берилганди.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзоси Даврон Анваров эса мавсумнинг иккинчи қисмини Про лига вакили “Олимпик” жамоасида ўтказди ва жамоанинг Суперлигага йўлланма олишида ўзининг муносиб улушини қўшди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар