Микаэль Секейра:

“Металлург” – “Локомотив” ўртасидаги ўйинда меҳмонлар иродали ғалабага эришди. 1:0 ҳисобида ортда қолаётган темирйўлчилар майдонда бир футболчи кам бўлиб қолган ҳолда охиригача курашиб иккита гол уришнинг уддасидан чиқди.

Шу тариқа, “Локо” сафарда ўта қимматли ғалабани қўлга киритди. Ўйиндан кейин меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра баҳс ҳақида гапирди.

- “Локомотив”дан ажойиб ўйин бўлди. Бир соат давомида 10 киши бўлиб ўйнадик. Аммо бу учрашув давомида сезилмади. Прессингда ўйнашга ҳаракат қилдик. Ҳужумда 10 киши бўлиб ўйнаган бўлсак, ҳимояда ҳам шундай бўлишга ҳаракат қилдик. Футболчиларимдан иродали ўйин бўлди.

Умуман олганда, босимга бой, яхши ўйин кузатилди. “Металлург” таркибида ҳам яхши футболчилар кўп.

Азизнинг голида бутун жамоа чиройли ўйнади. Биз жуда хурсандмиз. “Локомотив” мухлислари, ходимлари, барча ушбу ғалабадан хурсанд бўлди. Адолатли ғалабага эришдик. Ушбу ўйин орқали биз нафақат уч очко олдик, балки келажакка катта ишонч билан қарай бошлаяпмиз, - деди Секейра.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)