А Серия 20-туридан ўрин олган "Милан" - "Рома" учрашуви мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, Жиру 8-дақиқада пенальтидан гол урди. 17-дақиқада Мессиас орадаги фарқни иккитага етказди. Биринчи бўлим охирига яқин Абрахам рақиб дарвозасини ишғол этди. 82-дақиқада Леао ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Шунингдек, баҳс сўнггида Ибрагимович пенальтидан унумли фойдалана олмади.

Қайд этиш лозим, мазкур беллашувда римликлардан Жанлука Манчини ва Рик Карсдорп қизил карточка олди. Элдор Шомуродов эса 76-дақиқада Тэмми Абрахам ўрнига захирадан майдонга тушди.

Статистика билан шуғулланувчи дунёга машҳур whoscored.com футболчиларнинг ҳаракатини баҳолади. Унга кўра захирадан майдонга тушган ҳамюртимиз энг пас балл олганлардан бири бўлди - 5.9.

photo_2022-01-07_13-39-03

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×