La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга қараганда, "Милан" Ҳаким Зиеш ва Тьемуэ Бакайоконинг трансфери масаласида "Челси" билан ўтказаётган музокараларини вақтинча тўхтатиб қўйган.

Юқоридаги манбага кўра, “россонерилар” ушбу икки футболчига бўлган талаб юқори эканидан ва рақобатдан чўчимоқда. Шу боис, “Милан” раҳбарияти бу борада ўйлаб олиш учун маълум муддат сўраган. Улар айни дамда Зиеш ва Бакайокога муқобил изламоқда.

Бакайоко ўтган мавсумни "Наполи" сафида ижарада ўтказди ва А Серияда 32 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда 2 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Зиеш якунланган мавсум “Челси” сафида АПЛда 23 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар