Милан дербисида жамоалар муроса кўчасини танлади

А Серия 12-туридан ўрин олган "Милан" - "Интер" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди. 

Ўйиннинг 11-дақиқасида Чалханоглу ҳисобни очди. Бироз ўтиб бурчакдан етказиб берилган тўпни Де Врей ўз дарвозасига киритиб юборди. 

Очколарини 32 тага етказиб олган "россонерилар" тўплар нисбатига кўра, "Наполи"дан кейинги ўринда бормоқда. 25 очкога эга "Интер" А Серия турнир жадвалида 3-поғонада жойлашган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!