"Милан" ўз сафига бразилиялик тажрибали футболчини қўшиб олди

"Милан" клуби ўзининг расмий сайтида "Кротоне" ярим ҳимоячиси Жуниор Мессиасни таркибга қўшиб олганини маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, “россонерилар” 30 ёшли бразилиялик футболчини 2,6 миллион евро эвазига бир йилга ижарага олишган. Миланликларда келаси ёз унинги трансферини тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд.

Мессиас "Кротоне" сафида 2019 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 73 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 15 та гол ҳамда 12 та голли узатма ёздириб қўйди.

Жуниор Мессиас бундан аввал "Касале", "Кьери" ва "Гоццано" клубларида ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!